Сурхондарёда шифокорни калтаклаган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

3-саҳифа

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида бош ҳамшира бошқа бир ҳамшира томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 10:30 ларда Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ўзига таниш бўлган С.Қ. ҳамда С.Т. билан олдиндан зиддиятда бўлгани сабабли ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Д.И.ни уриб, унга “енгил” тан жароҳати етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 23 октябрь куни С.Қ. ва С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатларининг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг