Сурхондарёда ҳамширалар ўртасида жанжал чиқди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамшира фарзанди олдида калтаклангани ҳақида видео тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, Денов туман сил касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ва мазкур даволаш муассасаси физиотерапия бўлими ҳамшираси С.Т. ўртасида шахсий адоват сабаб, жорий йил 18 октябрь куни эрталаб соат 10:00 лар атрофида жанжал юзага келган. Ушбу ҳолатга С.Т.нинг  яқинлари ҳам аралашиб, шифохона бош ҳамшираси Д.И.га тан жароҳати етказган. 

Маълум бўлишича, ҳозирда тиббиёт ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларни содир этган ҳамширалар вақтинча ишдан четлаштирилган.

Шунингдек, калтакланган ҳамшира қизининг руҳий ҳолати ва соғлиғи мутахассислар назоратига олинган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

923

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг