Сурхондарёда Президент билан учрашган ўқувчи университетда грант асосида ўқийди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги 66-сонли мактабга борди ва у ерда инклюзив таълимга жалб этилган болалар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, ёшлар билан гаплашди. Учрашувда ўқувчи Феруза Жумагулова Президентга робототехникага қизиқиши ва ТерДУда ўқиш орзуси ҳақида гапирди. Шундан сўнг у мазкур ОТМда грант асосида ўқийдиган бўлди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, учрашув жараёнида давлат раҳбари иқтидорли ўқувчи Феруза Жумагулова билан суҳбатлашиб, унинг орзу-интилишлари билан қизиққан. Феруза ўзининг Термиз давлат университети талабаси бўлиш ниятини билдирар экан, Президент ташаббуси билан 2027–2028 ўқув йилидан бошлаб грант асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Мазкур хабар Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Илҳом Сирожев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозахон Каримова, ТерДУ ректори Абдуқодир Тошқулов ҳамда вилоят мутасаддилари иштирокида мактаб жамоаси ва Ферузанинг оила аъзоларига етказилган. Тадбир давомида Ферузага сертификат топширилиб, эзгу тилаклар билдирилган. 

2024 йилда фарғоналик Мадина Солиева ҳам Ўзбекистон Президенти билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга қабул қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Шавкат Мирзиёев ТерДУ Феруза Жумагулова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг