Сурхондарёда поезд машинани уриб юбориши оқибатида бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида поезд Gentra машинасини уриб юбориши оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Кеча, 31 январь куни соат 20:29 ларда Қумқўрғон тумани, Кўгалли махалласида яшовчи, Н.Б. Gentra автомашинасида қўриқланмайдиган темирйўл кесишмадан ўтаётган вақтида йўловчи поезди уриб юборган. Оқибатда ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Н.Б.нинг оила аъзолари: 1959 йилда туғилган онаси Х.З., 1994 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ш.С., вояга етмаган қизи М.М, вояга етмаган ўғли М.М., вояга етмаган қизи М.М. воқеа жойида олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Шунингдек, ҳайдовчи Н.Б. ва ўғли вояга етмаган М.М.лар ҳар хил тан жароҳатлари олиб, Шўрчи марказий шифохонасига ётқизилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё поезд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг