Сурхондарёда поезд Lacetti’ни уриб кетди. Қурбон бор (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 6 август куни Сурхондарё вилоятида поезд Laсetti’ни уриб юбориши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 12:40 ларда Қумқўрғон тумани “Жозиба” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Н 1591 автомобиль йўлининг 0 километрида содир бўлган. 24 ёшли ҳайдовчи Lacetti русумли автомобилда “Қумқўрғон-Элбаён” темирйўл бекати оралиғидаги темир йўл кесишмасида ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган вақтида, шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Сариосиё-Термиз” йўловчи поезди билан тўқнашган.

Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятининг Бувайда туманида мактаб ўқувчиси тракторни бошқариб кетаётиб, поезд билан тўқнашиб кетган ва оқибатда ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё поезд Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг