Сурхондарёда опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун “киллер” ёллади

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун қотил ёллашди. Бу ҳақда вилоят телевидениеси лавҳасида хабар қилинди.

Унга кўра, опа-укалар муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони бу ишга жалб этишга ҳаракат қилишган ва иш битгандан сўнг 3 миллион сўм беришни ваъда қилган. 

Аммо “киллер” сифатида танланган фуқаро ўз вақтида бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. Натижада саҳналаштирилган қотилликдан сўнг, асл айбдорлар ушланди. 

Айни вақтда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё жиноят

Баҳолаганлар

979

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг