Сурхондарёда Lacetti бетон тўсиққа урилди. 4 йигит ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
01 Август 13710 1 дақиқа
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 4 нафар йигит йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 15 июль куни содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 2006 йилда туғилган йигит 4 нафар синфдошини Lacetti русумли автомобилга миндириб, уни ҳайдаган. Йигит руль бошқарувини йўқотиши оқибатида машина бетон тўсиққа бориб урилган.
“Ўртоқларим билан ўтирган эдик. Таниш машина ўтиб-қайтди. Кейин қанақадир овоз эшитилди. Борсак, авария бўлган экан. Биттаси яхши эди. Ёрдамга шошдик. Қолганлари ҳам тирик эди, лекин машинадан чиқаргунимизча вафот этди”, дейди гувоҳлардан бири.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тирик қолган. Маълум бўлишича, машинани унга таниши ювиб келиш учун берган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Узун туманида 8 ёшли қизалоқ Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этганди. Ҳодисага 29 ёшли фуқаро Nexia-2 русумли автомашинасини бошқариб келиб, яқин атрофда мактаб борлигини кўрсатувчи белги бўлса ҳам тезликни пасайтирмагани сабаб бўлган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь