Сурхондарёда ғалладан бўшалган ерлар ёқиб юборилди (фото)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида ғалладан бўшаган ер майдонларни ёқиб юборилиши оқибатида табиатга жуда катта зарар етказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи томонидан Қумқўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қанча фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланган.

Хусусан:

  • Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган “Б. Ф.” фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Ф. С.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарлик оқибатида тупроқ унумдорлигига 21 миллион 286 минг 980 сўм зарар етказилган.
  • “Ҳ. М.” фермер хўжалигида ҳам ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Ф. М.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарлик оқибатида тупроқ унумдорлигига 17 миллион 548 минг 113 сўм зарар етказилган.
  • “Э. Н. З.” фермер хўжалигида ҳам ғалладан бўшаган, 5 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари У. Т.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Бу ҳолат билан тупроқ унумдорлигига 8 миллион 774 минг 055 сўм зарар етказилган.
  • “К. П.” фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари И. Э.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарлик оқибатида тупроқ унумдорлигига 17 миллион 520 минг 822 сўм зарар етказилган.
  • “Э. Ҳ.” фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 13 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Э. Қ.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Бу ҳолат билан тупроқ унумдорлигига 27 миллион 918 минг 690 сўм зарар етказилган.
  • “З.” фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 7 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Б. Қ.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарлик оқибатида тупроқ унумдорлигига 13 миллион 28 минг 722 сўм зарар етказилган.

“Қумқўрғон туманида аниқланган ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолати бўйича табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 106 миллион 074 минг сўмни ташкил этди. Етказилган зарар ҳуқуқбузарлардан ундирилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг