Сурхондарёда қайнонаси ва хотинини ўлдириб, Россияга қочиб кетган эркак иши тафсилотлари очиқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 57 ёшли она ва унинг 29 ёшли қизи ўлик ҳолда топилгани, уларни ўлдирилишида гумонланган шахс эса Россияда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати мазкур қотиллик тафсилотларини очиқлади.

Маълум бўлишича, Сариосиё тумани “Тоқчиён” маҳалласида рўйхатда турган, аммо Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи С.Н. Россия давлатига ишлашга кетиб, турмуш ўртоғи З.М. унга хиёнат қилиб келганлигини билиб, шу йили январь ойида қайтиб келади. Келиши билан вояга етмаган 3 нафар фарзандини ўзи билан олиб қолиб, турмуш ўртоғини у билан ажрашиш мақсадида, уйдан чиқариб юборади.

Шундан сўнг, эр-хотин ўртасида фарзандлар кимда қолиш-қолмаслиги устидан тортишув бошланади. С.Н. собиқ хотининг акасига З.М. уни тинч қўйиши лозимлигини, фарзандларини олиш учун судга ариза бермаслигини, агар ариза берган тақдирда уни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Бироқ, З.М. суд орқали фарзандларини ўзига олиш учун даъво ариза ёзиб, тақдим қилиш чораларини кўраётганлигини билиб, ундан ўч олиш мақсадида режа тузган.

Қайд этилишича, С.Н. режасини амалга ошириш учун турмуш ўртоғи З.М.га ўғли Ахтамни (исм шариф шартли равишда ўзгартирилди) кўрсатиш учун олиб боришини, у билан ярашмоқчи эканлигини айтиб, ўзининг Nexia-3 русумли транспорт воситасида турмуш ўртоғи З.М.нинг онаси Х.Х. билан яшаб келаётган Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласидаги яшаш уйига боради.

Ўғлини қайнонаси Х.Х. ва турмуш ўртоғи З.М. билан учраштиради. Ва уйдан чиқиб, ўғлини автомашина ичига қўйиб, қайнонаси ва хотинини ухлашини кутиб, ўзига қулай вақт пайдо бўлганидан сўнг, яшаш уйига кириб, айвонда ухлаб ётган қайнонаси Х.Х.ни ва хотини З.М.ни бўйин қисмига ўткир кесиб-санчувчи жисм билан тан жароҳати етказади. Улар кўп қон йўқотиш натижасида воқеа жойида вафот этади.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг