Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
06 Август 2022
6940Сурхондарё вилоятида тадбирокордан 1 500 доллар талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қумқўрғон тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. “М.М.” МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига МЧЖ раҳбари У.Р.дан пора талаб қилган. У ўз хизмат хонасида 1 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида газ таъминоти ходими пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси