Сурхондарёда “дарахткушлик”. 61 туп дарахт кесиб ташланди
3-саҳифа
−
26 Август 2023
4141Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида 61 туп дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Олтинсой туманининг “Миршоди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, Олтинсой ҳамда Денов туманларини боғловчи автомобиль йўлини кенгайтириш, ушбу йўлдаги “Қора ариқ” кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман ҳокимлигининг масъул ходими туман Экология бўлимидан оғзаки тарзда рухсат сўраган.
Олтинсой туман Экология бўлими ходимлари ҳолатни бориб ўрганганда, бу амалдаги қонунчиликка зид эканлиги, агар дарахтларга зарар етказилса қонун олдида жавобгарликка тортилиши айтилган
Шунга қарамасдан, номаълум шахслар томонидан кечқурун ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган 61 қимматбаҳо навли дарахтлар кесиб ташланган. Улар таркибида 2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси, 2 туп терак, 4 туп тол дарахтлари бўлган.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу кунинг ўзида ҳолат содир этган жойга етиб бориб, баённома тузган. Мутахасисларнинг ҳисоб китобларига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси