Туманнинг "Шаҳриобод" маҳалласи Ҳурватан қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан топилган ҳайкалча “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига топширилмоқда.
Маълумот учун, Сурхондарё воҳаси, хусусан Термиз шаҳри милодий 1-3 асрларда буддизм маркази сифатида танилган. Бу ҳақда Хитойнинг тарихий манбалари ҳам гувоҳлик беради. Эски Термиз ҳудудидаги буддавийлик ибодатхоналари ва ундан топилган будда ҳайкаллари шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида Термиздан Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари, олтин динори топилган эди.