Сурхондарёда аёлларни БААга фоҳишаликка юбораётганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12:16 1730 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 3 нафар аёлни Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) фоҳишалик учун юбораётганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятида туғилган икки нафар аёл чет элда ишлаш истагида бўлган аёлларни алдаш йўли билан уларни шаҳвоний мақсадларда эксплуатация қилиш орқали жиноий даромад топишни режалаштирган.
Қайд этилишича, улар 3 нафар аёлни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларига юборишни ваъда қилган.
Жиноий режага кўра, жорий йил 4 февраль куни “Тошкент-Шаржа” рейси учун 700 АҚШ доллари эвазига авиачипта расмийлаштирган. Шунингдек, келгусида кўрсатиладиган хизмат учун 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилингани аниқланган.
Тезкор тадбир давомида ушбу шахслар Бойсун туманида жойлашган “Дарбанд” мунтазам йўл-патруль хизмати масканида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида ёш ва турмушдан ажрашган аёлларни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган икки аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль