Сурхондарёда аёл зўрланганини айтмоқда

Жамият 17876
image
-

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда аёл кишининг номусига тегилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб, маълумот берилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 9 май куни фуқаро П.Г. исмли аёл Олтинсой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда 8 май куни соат 23:00 ларда “Ипок” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.О. Nexia русумли автомашинада Олтинсой дарёси бўйига олиб бориб, номусига тегмоқчи бўлганлигини, П.Г. рози бўлмагандан сўнг уни “Ипок” маҳалласида жойлашган “Шох нур файз” МЧЖ биносининг хонасига олиб бориб, жинсий алоқа қилганлигини, жинсий алоқадан сўнг хонадан ташқарига чиқариб юборганини айтган. П.Г. МЧЖ хонасида унга тегишли бўлган нарса-буюмлар қолганини ҳамда нарсаларини қайтарилишида ва фуқаро Ш.О.га нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраган.

Фуқаро П.Г. исмли аёлнинг аризаси шу куни туман ИИБ навбатчилик қисмининг китобида қайд қилиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш тергов гуруҳига юклатилган.

9 май кунида фуқаро П.Г. исмли аёлнинг ва Ш.О.нинг танасида тан жароҳатлари ва уларнинг излари мавжудлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг 9 май кунидаги хулосасига кўра, фуқаро П.Г. исмли аёлнинг ўнг елка ўрта учлиги икки томондан қонталаш аниқланган, оғирлик даражасига кўра “енгил” тан жароҳати тоифасига кириши кўрсатилган, П.Г. исмли аёлнинг танасининг бошқа жойларида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг 9 май кунидаги хулосасига кўра фуқаро О.Ш.нинг танасида бирон-бир тан жароҳатлари ва уларнинг излари аниқланмаган.

9 май кунида фуқаро П.Г. исмли аёлнинг кўрсатувларига асосан Олтинсой дарёсининг олди ва “Ипок” маҳалласида жойлашган “Шох нур файз” МЧЖга тегишли бўлган бинонинг хонаси ЖПК талабларига асосан тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида олинган нарса-буюмларда ишга алокадорлиги ва холатга ойдинлик киритиш максадида бир катор тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда, Олтинсой туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 903
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×