Сурхондарёда AI-80 маркали бензинни “AI-95” деб сотаётган “заправка” аниқланди
3-саҳифа
−
17 Январь
8212Сурхондарёдаги айрим АЁҚШларида сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида ўтказилган ўрганишлар давомида шаҳардаги "заправка"ларда AI-80 маркали бензини “AI-95” маркаси деб, қиммат нархларда сотилаётгани фош бўлиб қолган.
Шу боис вилоят ҳокимининг тегишли кўрсатмаси билан мазкур ҳолатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани айтилган.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги бензин харид қилишда истеъмолчиларни эътиборли бўлишга чақириб, юқоридаги каби ҳолатларга дуч келганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки солиқ идораларига мурожаат қилишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда AI-80 маркали бензинни “АI-92” ёки “АI-95” деб сотаётган “заправка”лар аниқланганди.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь