Сурхондарёда 9 йил аввал тугатилган туман қайта тузилади

Жамият

image
Қорақалпоғистонда туманлар сони 15 тага етади north_east

Қорақалпоғистонда туманлар сони 15 тага етади

Сурхондарё вилоятида бундан 9 йил аввал тугатилган Бандихон тумани қайта тикланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта тикланиб, Қизириқ ва Бойсун туманлари чегаралари ўзгартирилиши мумкин.

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинларини (умумий ер майдони 20531 гектар) ҳамда Бойсун туманининг “Сайроб” ва “Ғайрат” массивларидан (умумий ер майдони 17360 гектар) қайта тикланаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудидан Бандихон тумани ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2010 йил 24 декабрдаги қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Бандижон

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг