Қорақалпоғистонда туманлар сони 15 тага етади
Жамият
−
26 Август 2019
11255Қорақалпоғистонда Бўзотов тумани қайта ташкил қилинади. Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг навбатсиз ўтказилган сессиясида шу масала кўриб чиқилди.
Сессия давомида Бўзотов туманини ташкил қилиш ва маъмурият маркази қилиб Бўзотов посёлка фуқаролар йиғинини белгилаш, “Қазанкеткен” маҳалла фуқаролар йиғинини “Бўзотов” посёлка фуқаролар йиғини этиб қайта тузиш ва “Қусқанатау”, “Аспантай”, “Эркиндарё” овул фуқаролар йиғини ва “Қазанкеткен” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича тадбирларни белгилаш тўғрисидаи масалаларга эътибор қаратилди.
Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг мажлисида депутатлар бир овоздан янги туман ташкил қилинишини қўллаб-қувватлади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Бўзотов туманини ташкил қилиш ва туман чегараларини тасдиқлаш бўйича таклиф киритилди.
Маълумот учун, чорвачиликка ихтисослаштирилиши мўлжалланган Бўзотов тумани илк бор 1979 йилда ташкил топган ва 1988 йилда фаолияти тугатилиб, 1990 йилда яна туман сифатида тузилган. Сўнг 2004 йилда Кегейли тумани таркибига киритилган.
Ҳозирда Қорақалпоғистон маъмурий жиҳатдан 14 та туман ва Нукус шаҳрига бўлинган. Бўзотов тумани қайта ташкил этилса, 15-туман бўлади.
LiveБарчаси