Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди
3-саҳифа
−
03 Июль 14435 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида 71 ёшли аёл ўз уйида пичоқлаб ўлдириб кетилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбанинг билдиришича, Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи 1954 йилда туғилган аёл бош қисмидан 4 марта пичоқланган. Қотил ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унинг билдиришича, жорий йилнинг 1 июль куни соат 09:40 ларда Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи Г.У.ни яшаш уйида у билан вақтинчалик яшаб келаётган невараси Р.О. уйғотмоқчи бўлиб кирганида момоси – 1954 йилда туғилган Г.У.нинг жасади бош қисмида тан жароҳатлари билан топилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари курилмокда. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида профилактика инспектори чақирув вақтида пичоқланиб, оқибатда вафот этган эди. Уни пичоқлаган гумондор Юнусали Холбозоров эса воқеа жойидан яширинган, уни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь