Сурхондарёда 5 млн сўмга дарахт кесиб, сотган фермер табиатга 551 млн сўм зарар етказди
Жамият
−
12 Июнь 2023
3567Сурхондарё вилоятида фермер хўжалиги раҳбари 8 туп элдор қарағайи дарахтларини кесиб, 5 миллион сўм эвазига сотди. Бу эса табиатга 551 100 000 сўм пул миқдорида зарар келтирди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, вилоятнинг Олтинсой тумани “Яккатут” маҳалласида жойлашган фермер хўжалик раҳбари Ў.Т. фуқаро А.М. воситачилигида фермер хўжалиги ер майдонида ўсиб турган кўп йиллик 8 туп элдор қарағайи дарахтларини туманнинг “Миршоди” маҳалласида яшовчи фуқаро А.С.га 5 миллион сўмга баҳолаб сотиб юборган.
Ўзаро келишувига асосан А.С. ўсувчанлигини йўқотмаган кўп йиллик ноёб дарахт турларига кирувчи 8 туп элдор қарағай дарахтларини таг қисми билан кесиб олган.
Фуқаролар бу ҳаракати билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасининг талабини бузган.
Тўпланган ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб қилинганда, табиатга жами 551 100 000 (беш юз эллик бир миллион юз минг) сўм зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь