Сурхондарёда 20 ёшли йигит тенгдошинининг ўлимига сабаб бўлди

Жамият

image

Бугун, 10 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 20 яшар йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 03:15 ларда Денов тумани “Боғи-Эрам” маҳалласи ҳудудидан ўтган маҳаллий ички йўлда юз берган. Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган С.Б. Nexia русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Натижада, Nexia русумли автомобиль йўловчиси 20 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг