Сурхондарёда 19-20 ёшли наркосавдогарлар қамалди
3-саҳифа
−
08:16 1253 1 дақиқа
Аввалроқ, 19 ва 20 ёшли наркосавдогарлар 60 килограммдан ортиқ наркотик билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу шахсларнинг ҳар бири 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида Тожикистондан 20 килограмм 374 грамм афюн ва 41 килограмм 668 грамм “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кираётган 2005 ва 2006 йилда туғилган фуқаролар қўлга олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг шериги бўлган, 2004 йилда туғилган йигит ҳамда гиёҳвандлик моддаларининг буюртмачиси, Денов туманида яшовчи 2000 йилда туғилган шахс ҳам ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукмига асосан, қонунбузарлар тегишлилиги бўйича Жиноят кодексининг 223- (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 246-(контрабанда), 273-моддалари (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Қирғизистон орқали гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган курьерлар қўлга олинганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль