Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси кредит пулларини чўнтагига урди

3-саҳифа

image

Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси 12 кишининг номига сохта ҳужжатлар билан салкам 700 млн сўм миқдоридаги кредит расмийлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Ш. ҳамда тумандаги “И.” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Х.М. 11 нафар фуқаро ва ЯТТ У.Т.нинг номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 698 млн сўм кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириб юборгани фош бўлган.

Бундан ташқари, департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.М.” МЧЖ собиқ раҳбари А.Қ. ва бошқалар 935 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган 4 турдаги жами 7 дона мебель ишлаб чиқариш дастгоҳларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.

Худди шундай "уддабуронлик" Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида содир этилиб, “S-S.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,6 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобидан маҳалла гузари ва маиший хизмат кўрсатиш цехини қурмасдан, пулларни ўзларининг манфаати йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким ёрдамчиси талон-торож қилган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made