Сурхондарёда ҳайдовчи маст 2 пиёдани уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
06 Май 2023
9562Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи фуқаро юк машинасини бошқариб келаётиб, 2 кишини уриб юборди. Оқибатда 1 киши вафот этди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, воқеа кеча, 5 май куни соат 15:30 ларда Сариосиё туманида содир бўлган. Мазкур туманда яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро автомашинасини маҳаллий йўлининг 6 км, “Келажак сари” маҳалласи ҳудудида бошқариб келиб, маст ҳолда ҳаракатланиб йўлнинг ўнгдан чапга кесиб ўтаётган икки нафар пиёдаларни туртиб юборган. Оқибатда фуқаро М.Қ. ва З.Т.лар тан жароҳати олиб туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Шифохонада 1979 йилда туғилган фуқаро М.Қ. олган оғир тан жароҳати сабабли вафот этган.
Ҳолат юзасидан Сариосиё тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.