Суриянинг Ҳалаб шаҳрида жонли кўрсатувлар тайёрланадиган бўлди

Олам 3844
image

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида давлат телевидениеси қайта тикланди – бунинг учун ходимлар маҳаллий университетда вақтинча студия ташкил этишди. Маълумот ўрнида, бир вақтлар марказий телевидение биноси террорчилар томонидан миналаштирилган, яқин вақтгача жангарилар ундун радикал ғояларни тарқатишда ва ўқ-дорилар омбори сифатида фойдаланиб келаётган эди.

"Бизнинг бурчимиз – бу ерда яшаётган одамларнинг ҳаётини, уларнинг турмуш тарзини ҳикоя қилиш. Одамлар ўз қариндошлари қандай яшаётганларини кўришлари зарур. Уруш пайтида кўплаб оилалар мамлакат бўйлаб тарқаб кетди", деди Ҳалабага кўчиб келган Саида ал-Жамал. У Ҳалабга уруш даҳшатларини бутун дунёга намойиш этиш учун келган.

Ҳалаб давлат канали директори Абдул Карим Убейднинг “Ҳалабдан” дастурида шаҳардаги ҳақиқий вазият ва воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Спорт учун ҳам вақт ажратилган, чунки Ҳалаб аҳолиси футболни яхши кўради.

Аввалроқ Ҳалабдаги миллий музейи COVID-19 билан боғлиқ чекловлар олиб ташланганидан кейин ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очгани маълум қилинган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3
Теглар
t
×