Суриядаги АҚШ базасига яна ҳужум қилинди
Олам
−
28 Октябрь 2023
8443Сурия шарқидаги Ал-Омар нефть кони яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига дронлар томонидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди.
Телеканалга кўра, ҳудудда кучли портлашлар содир бўлган. Шунингдек, Сурияда жойлашган Америка кучлари фойдаланадиган Хасака вилоятидаги Ҳарраб ал-Жаир аэродромига ҳам дронлар ҳужум қилган.
Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни "Ироқ исломий қаршилик ҳаракати" гуруҳи ўз зиммасига олган.
Гуруҳ вакили Жаъфар ал-Ҳусайний “Al Mayadeen” нашрига берган интервьюсида бўлинмалар Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ базаларига ҳужум уюштирганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий базаларига бир қатор ҳужумлар уюштирилганди. Оқибатда 20 дан ортиқ америкалик аскар жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь