Суриядаги АҚШ базасига ҳужум уюштирилди

Олам

image

Бугун, 3 февралга ўтар кечаси Ироқдаги ҳарбий кучлар АҚШнинг Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятидаги “Конико” конига яқин жойлашган "Ҳарир" базасига учувчисиз дронлар ёрдамида ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди. 

Бу ҳужум АҚШ самолётлари Ироқ ғарби ва Сурия билан чегарадош ҳудудларга зарбалар берганидан кейин содир бўлган.

“Американинг Ироқ ва минтақадаги босқинчи кучларига қарши ва сионистик тузумнинг Ғазо секторида халқимизни қирғин қилишига жавобан Америка ишғол базасига ҳужум қилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни соат 04:00 да АҚШ Марказий қўмондонлик кучлари Ироқ ва Сурияда Эрон инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли “Ал-Қудс” махсус кучлари ва унга алоқадор гуруҳларга қарши ҳаво ҳужумларини бошлаганди. Сурия ва Ироқ эса ўз ҳудудларида Америка Қўшма Штатлари томонидан берилган зарбаларни қоралади.

Улканбаева Райхона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия АҚШ базаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг