Сурияда вайроналар остида чақалоқ дунёга келди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Суриялик қутқарувчилар Алеппо шимоли-ғарбида содир бўлган зилзиладан сўнг вайроналар остидан янги туғилган чақалоқни олиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “El Balad” ахборот портали хабар берди.

Қайд этилишича, аёл “Жендерес” қишлоғида ер силкиниши оқибатида қулаган бино вайроналари остида қолиб, болани дунёга келтирган. Аммо унинг ўзи вафот этган.

Янги туғилган чақалоқ қутқариб қолиниб, шифохонага ётқизилган. Чақалоқ қиз бола бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила асоратлари Сурияда ҳам кузатилди. Сурияда ҳалок бўлганлар сони 1444 нафарни ташкил этиб, 3530 киши яраланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия чақалоқ зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг