Сурияда президентликка талабгорларнинг уч нафари рўйхатдан ўтди 

Олам

image

Сурия президентлигига уч талабгор номзод бўлди, улар депутатлардан керакли миқдордаги овозларни тўплади. Бу ҳақда Сурия Олий Конституциявий суди раҳбари Муҳаммад Лаҳамга асосланиб хабар берилган. 

Ушбу лавозимга номзодлар орасида амалдаги Президент Башар Асад ҳам бор. 

"Конституциявий суд ўзининг биринчи баёнотида учта номзоднинг аризаларини қабул қилди: Абдаллаҳ Саллум Абдаллаҳ, Башар Ҳофиз Асад ва Маҳмуд Аҳмад Мерия", деган Лаҳам матбуот анжумани пайтида. 

Уч кун ичида Сурия Конституциявий суди рўйхатга олиш қароридан рози бўлмаган номзодларнинг апелляция бериш бўйича барча сўровларини қабул қилиши режалаштирилган. 

Сурия Конституциясига мувофиқ, парламент сайлов кампанияси бошланганидан кейин 10 кун ичида номзодларнинг аризаларини қабул қилди. 

Кампанияда камида 35 депутат томонидан қўллаб-қувватланадиган фуқаролар иштирок этиши мумкин. 

Сурия Халқ Кенгаши 250 депутатдан иборат. 

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги президентлик сайловлари 26 май куни бўлиб ўтиши белгиланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия сайлов

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг