Асад режими қулайдими? Сурияда Президент сайловлари санаси белгиланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Сурия парламенти президент сайловлари кунини белгилаб берди. Бу ҳақда "Аль-Ихбария" телеканали хабар берган. 

Қайд этилишича, мамлакат ичкарисида овоз бериш жорий йилнинг 26 май куни бўлиб ўтади. 

Хориждаги сурияликлар учун сайловлар 20 май куни маҳаллий вақт билан соат 7:00 дан 19:00 гача дипломатик ваколатхоналар ҳудудида бўлиб ўтади. 

Номзодларни рўйхатдан ўтказиш 19 апрелда бошланади, сайловда иштирок этиш учун аризалар 10 кун ичида топширилиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, 2000 йил 17 июлдан бери Башар Асад Сурия Президенти ҳисобланади.  

Конституцияга кўра, давлат раҳбари ўз лавозимини кетма-кет етти йил давомида эгаллаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия сайлов

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг