Сурияда аёлларни ҳижоб ўрашга мажбурлаш тақиқланди
Олам
−
10 Декабрь
5036Сурияда қуролли мухолифат қўмондонлиги аёллар учун мажбурий ҳижобни тақиқлаб, уларнинг эркин кийиниш ҳуқуқини эълон қилди. Бу ҳақда “Al-Watan” нашри хабар берди.
“Сурия мухолифатининг бош қўмондонлиги аёлларга маълум бир кийим кийишни мажбурлаш ёки уларнинг кийим танлаш ҳуқуқига ҳар қандай тарзда аралашувни қатъиян тақиқлайди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, янги ҳокимият вакиллари аёлларнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ эътирозларни билдириш мумкин эмаслигини белгилаб қўйган. Ҳозирда Суриядаги мухолифат республикани бошқарадиган ўтиш органини шакллантириш устида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асад режимини ағдарган исёнчилар етакчиси Муҳаммад ал-Жалонийнинг кимлиги ва унинг мамлакатдаги фаолияти ҳақида маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15