Сурия уч давлатдан товарлар импорт қилишни тақиқлади

Олам

image

Сурия ўтиш даври ҳукуматининг молия вазирлиги Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади. Бу ҳақда “Al Arabiya”  хабар берди.

Билдирилишича, бу қарор Сурияга бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШдан келадиган импорт оқимига йўл очган. Шу билан бирга, қарор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун хомашё импортини енгиллаштириш, иқтисодий фаолликни ошириш ва рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эканлиги айтилади. 

“Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида Суриядаги янги ҳукумат долларда муомала қилишга рухсат беганини эълон қилди ва ягона божхона тўловларининг янги тўпламини 50 фоиздан 60 фоизгача пасайтириш билан тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Дамашқдаги дўконлар турк шиша суви ва Саудия озиқ-овқатидан тортиб шоколадигача импорт қилинган маҳсулотлар билан тўлган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жо Байден 2019 йилда Дональд Трамп томонидан қабул қилинган Сурияга оид санкция фармонини қайта кўриб чиқиб, ундаги Туркияга доир барча эслатмаларни бекор қилувчи ҳужжатни имзолаганди.

Маъруфалиева Моҳимбегим


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия импорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг