Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Сурия Россиядан Башар Асадни беришни сўради – “Reuters”

Олам

image

Бугун, 29 январь куни Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида Россия ва Сурия вакиллари билан бўлган учрашувда Суриянинг янги етакчиси Аҳмад аш-Шара (Жўлоний номи билан ҳам машҳур) Россия вакилларидан собиқ президент Башар Асадни топширишни талаб қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Дамашқ вакиллари қўшимчасига мамлакатдаги фуқаролар урушида Асадни қўллаб-қувватлаган Россия томонига “товон тўлаши” кераклигини билдирган. 

Шунингдек, Россия мунозаралар давомида мамлакатдаги иккита ҳарбий базасини сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Қолаверса, учрашувда Россия томони Сурияда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.

Суриянинг янги расмийлари Россия билан муносабатларни тиклашда ўтмишдаги хатоларни ҳисобга олиш, Сурия халқининг иродасини ҳурмат қилиш ва уларнинг манфаатларига хизмат қилиш кераклигини таъкидлаган.

Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Ҳама ва Ҳомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Собиқ президент Башар Асад эса оиласи билан мамлакатдан қочиб кетди ва Россиядан бошпана олди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 январь куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда Россия Федерацияси Суриянинг янги ҳукумати вакиллари билан мулоқотни давом эттириши ҳақида айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурия Башар Асад Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг