Сурия Мудофаа вазирлиги қайта тикланади

Олам

image

Суриянинг янги ҳукумати республика Мудофаа вазирлигини қайта тиклаш ниятида. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қолаверса, янги ҳокимият собиқ армиянинг дезертир қилинган офицерларини қайта ташкил этиши мумкинлиги ҳам таъкидланган.

“Мудофаа вазирлиги қайта ташкил этилади, унинг тузилмаси ағдарилган режимдан воз кечган мухолифатчилар ва зобитларни ўз ичига олади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Сурия Мудофаа вазирлиги мамлакатда мавжуд барча қуролли гуруҳларни тарқатиб юбориши ҳам қайд этилган.

“Асад режими ҳарбийлари ўз хоҳиши билан армия тизимидан чиқиб кетиши ёки қолиши мумкин”, деган янги ҳокимият расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия собиқ президенти Башар Асад мурожаат билан чиқиб, мухолифат гуруҳларнинг Дамашққа ҳужуми туфайли Сурия президенти лавозимини тарк этгани, фуқаролар уруши ва ундан кейинги воқеалар давомида истеъфога чиқиш ёки бошпана сўраш имкониятини бирор марта ҳам кўриб чиқмаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Мудофаа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг