Сурия “марвариди”ни тиклаш бошланди
Олам
−
22 Февраль 2020
8251Суриянинг Ҳалаб шаҳрида жангарилар билан жанглар вақтида зарар кўрган ҳудудларни тиклаш ишлари бошланди.
Биринчи коммунал гуруҳ бир пайтлар террорчилар қўл остида бўлган Заҳра қишлоғининг кўчаларига чиқди ва саккиз йил ичида биринчи марта ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишди. Жангарилар бу ердан қувиб чиқарилгач, қишлоқ қўзғалончилар қўлида қолган эди. Энди бу ерда осойишталик ҳукм сурмоқда.
Маълумотларга кўра, Ҳалаб шаҳар вице-мэри Aҳмад Қодир ҳам шу ерда - у деярли ҳар куни ушбу ҳудудга келади. "Умуман олганда, тикланиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда ва тез орада мен сизни кофе ичгани ўз офисимга таклиф этаман", дея у журналистларга ваъда берди.
Экскаваторлар шиналар, барреллар ва тупроқлардан ташкил топган баррикадаларни бузишни бошлаган. Булдозерлар эса йўлларни тозаламоқда. Энди Ҳалабдан энг чекка ҳудуд Заҳра қишлоғидаги энг хавфли йўналишда эркин ҳаракат қилиш мумкин бўлади.
Заҳранинг бу қисмида бутун қолган уйлар кам. Бир пайтлар элита ва қиммат турар-жой бинолари ўт ўчида қолган эди.
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири - адвокат Ферас Хоуий шундай дейди: "Ҳалаб Суриянинг барча шаҳарлари орасида гул ва бизнинг туман бу гулнинг марвариди эди! Улар нима қилишганини қаранг! Тил калимага келмайди! Кўп йиллар давомида биз қўрқувда яшадик. Aрмияга раҳмат. Энди ҳеч бўлмаганда болаларимиз хотиржам яшайди”.
Бугунги кунда шаҳарда телефон операторлари ҳам ишламоқда. Улар шикастланган линияларни таъмирламоқда.
Таъкидланишича, яқин орада ушбу ҳудудда уяли алоқа воситаларининг миноралари ўрнатилади ва интернет ўтказилади. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, энг узоқ давом этадиган ва машаққатли босқич уйларни қайта тиклаш бўлади.
"Биноларнинг ярмидан кўпини қайта қуриш ва шу билан бирга инфратузилмани, яъни болалар боғчаларини, мактабларни қайта тиклаш керак", дейди муҳандис Жамолуддин Жамих.
Сурия армияси террорчиларни Заҳрадан 20 километр узоқликка улоқтиргандан сўнг, қишлоқ фронт чизиғи вазифасини ортиқ бажармай қўйди. Кўчаларда ҳарбий эмас, балки қурилиш техникилари ҳаракатлана бошлади.
Жорий йилнинг 16 февраль куни "Идлибдаги тонг" операциясининг навбатдаги босқичи доирасида ҳал қилувчи жанг бўлган, унда ҳукумат қўшини мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бир бўлган Ҳалаб шаҳрини эгаллашга эришган эди.
LiveБарчаси