Сурия ҳукуматига қарши қуролли ҳужумларда қатнашаётган ўзбекистонлик қидирувга берилди (видео)

3-саҳифа

image

Сурияда ҳукуматга қарши кечаётган қуролли ҳаракатларда иштирок этаётган Ўзбекистон фуқароси Давлат Иброҳим ўғли Тиллабердиев қидирувга берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат Тиллабердиев 1995 йилда Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида туғилган. Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласида доимий рўйхатда турган. Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида усбу шахснинг Туркияда халқаро терроситик ва экстремистик ташкилот таъсирига тушгани, шунингдек, 2019 йилнинг сентябрь ойида айланма йўллар орқали Сурияга чиқиб кетгани аниқланган. Ўша йили Тиллабердиев мазкур давлат ҳудудида “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг Ҳавон ҳарбий базасида махсус тайёргарликдан ўтиб, Сурия ҳукуматига қарши қуролли ҳаракатларда иштирок эта бошлаган.

2023 йилнинг март ойида мазкур шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552 - моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми, 2442 - моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми ҳамда 2441 - моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларига ёки 102 рақамига хабар бериш сўралган. Хабар берган фуқароларнинг шахси сир тутилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) радикал гуруҳи жангарилари ва уларнинг иттифоқчилари Сурия армияси билан олиб борилган шиддатли жангларда мамлакат шимоли-ғарбидаги ўнлаб шаҳар ва қишлоқларни эгаллаб, Ҳалаб шаҳрига яқинлашгани ҳақида хабар берилганди. Бир неча кун давом этган жангларда 255 киши ҳалок бўлган. Шимол ва шимоли-ғарбда Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида 50 дан ортиқ қишлоқ ва шаҳарча ҲТШ ва иттифоқдош гуруҳлар назорати остида.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг