Суратлар гапиради: Идлибда нималар бўлмоқда?

Олам

image

Суриянинг Идлиб вилоятида яна бир кескинлашув юзага келди. Aнқара Сурияда янги ҳарбий операция ўтказиши билан таҳдид қилди. Туркия қўллаб-қувватлаган жангарилар Сурия армиясининг позицияларига ҳужум қилишни бошлади.

Туркия ҳарбий карвони Суриянинг шимоли томон ҳаракат қилмоқда. Гувоҳлар ва журналистларнинг маълум қилишича, 12 февралдан бери турк технологиялари Дамашқ томонидан назорат қилинмайдиган ҳудудлар сари ҳаракатланмоқда.

Туркия томонидан қўллаб-қувватланилаётган “Озод Сурия армияси” бўлинмалари Идлиб вилоятида Сурия ҳукумат кучларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда.

Россия ва Суриянинг таъкидлашича, AҚШ ва Туркия Идлибдаги жангариларни Башар Aсад кучларига қарши қурол-аслаҳалар билан таъминламоқда. Идлиб - Суриянинг қуролли мухолифат томонидан назорат қилинадиган сўнгги йирик минтақаси бўлиб қолмоқда.

20 февралда Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи жангарилар Туркия қуролли кучлари артиллерияси кўмагида Сурия армиясининг Кминас ва Найраб аҳоли пунктларидаги мудофаасини ёриб ўтган.

Туркиянинг таъкидлашича, сўнгги жангларда у қўллаб-қувватлаган кучлар сурияликларнинг 50 аскарини йўқ қилган. Ўз навбатида, турк армияси икки аскарини йўқотгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Идлиб

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made