Суперлига: “Қизилқум” аутсайдерга мағлуб бўлди, “Қўқон-1912”ни Сидоров қутқарди
Спорт
−
15 Август 2021
3152Кеча, 14 август куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган иккита беллашув бўлиб ўтди.
“Қизилқум” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги учрашув голларга бой бўлди. Дастлаб, грузиялик Мате Ватсадзе 9-дақиқада ҳисобни очди. 40-дақиқада эса Сардор Азимов ўртадаги мувозанатни тиклади. Иккинчи таймнинг 74-дақиқасида навоийликлар таркибидаги бошқа бир грузиялик футболчи Георги Кухианидзе рақибдан қайтган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади ва чиройли гол билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 83-даиқада қўқрнликлар бош мураббийи Андрей Сидоров 83-дақиқада Якуба Бамбанинг ўрнига Андрей Сидоровни майдонга туширди. Орадан 14 сония ўтар-ўтмас, бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ўйин дуранг натижа билан якунланишини таъминлади.
Қимматли икки очкони йўқотган “Қизилқум” 25 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Қўқон-1912” 9-поғонада бормоқда. Жамоа ҳисобида 17 очко мавжуд.
Суперлига дебютанти “Турон” ўз майдонида медаллар учун кураш олиб бораётган “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Фозил Мусаевнинг 23-дақиқада дарвозабоннинг оёқлари орасидан киритган голи ўйин якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа яйпанликлар уч очкога эга бўлди. ўйиндан сўнг, “Сўғдиёна” 27 очко билан 3-поғонада қолди. “Турон” очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда 13 ўринга кўтарилди.
Бугун, 15 август куни ОКМК – “Насаф” ва “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувлари ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь