Суперлига энг яхши чемпионатлар орасида 66-ўринни эгаллади

Спорт 1809
image

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси (IFFHS) 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши чемпионатлари рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон Суперлигаси жадвалда 66-ўринни эгаллаган (309,5 очко). Бу Осиё миқёсида энг яхши 5-кўрсаткич ҳисобланади. Қитъада Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Саудия Арабистони чемпионати Суперлигадан юқорида жойлашган.

2020 йил якунида ишлаб чиқилган рейтингда Cоcа-Cола Суперлигаси жаҳонда 48, Осиёда эса 5-ўринда қайд этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Қарши жамоаси ОФК кубоги финалига қадар етиб борган ва Баҳрайннинг “Ал Муҳаррақ” клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. “Пахтакор” ва ОКМК эса Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган эди.

Маълумот учун, 2021 йилги Ўзбекистон Суперлигасида 60 очко жамғарган “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритган
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.8
t
×