Суперлига энг яхши чемпионатлар орасида 66-ўринни эгаллади
Спорт
−
24 Январь 2022
3387Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси (IFFHS) 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши чемпионатлари рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон Суперлигаси жадвалда 66-ўринни эгаллаган (309,5 очко). Бу Осиё миқёсида энг яхши 5-кўрсаткич ҳисобланади. Қитъада Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Саудия Арабистони чемпионати Суперлигадан юқорида жойлашган.
2020 йил якунида ишлаб чиқилган рейтингда Cоcа-Cола Суперлигаси жаҳонда 48, Осиёда эса 5-ўринда қайд этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Қарши жамоаси ОФК кубоги финалига қадар етиб борган ва Баҳрайннинг “Ал Муҳаррақ” клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. “Пахтакор” ва ОКМК эса Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган эди.
Маълумот учун, 2021 йилги Ўзбекистон Суперлигасида 60 очко жамғарган “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритган