Суперкомпьютер АПЛ чемпиони ким бўлишини прогноз қилди
Спорт
−
20 Октябрь 2025 4008 2 дақиқа
Британиянинг нуфузли таҳлил платформаси “Opta”нинг ҳисоб-китобларига кўра, “Арсенал” жорий мавсум Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун энг асосий фаворит сифатида қайд этилди.
Ҳозирги вақтда “тўпчилар” турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди – жамоа “Манчестер Сити”дан 3 очко, “Ливерпуль”дан эса 4 очко илгарилаб боряпти.
“Opta”нинг суперкомпьютери мавсумнинг қолган қисми бўйича 10 мингта симуляция ўйин ўтказган ва натижаларга кўра, 54,48 фоиз ҳолатда чемпионлик “Арсенал” фойдасига тўғри келган.
Шу билан бирга, “Ливерпуль”нинг чемпионлик эҳтимоли “Манчестер Юнайтед”га қарши мағлубиятдан сўнг 17,21 фоизгача пасайган.
Қолган жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимоли қуйидагича баҳоланган:
- “Манчестер Сити” — 17,32%
- “Челси” — 4,60%
- “Кристал Пэлас” — 1,63%
- “Астон Вилла” — 1,34%
- “Борнмут” — 1,04%
- “Ньюкасл” — 0,75%
- “Брайтон” —0,71%
- “Тоттенхэм” — 0,51%
- “Манчестер Юнайтед” — 0,27%
Маълумот учун, “Арсенал” сўнгги марта АПЛ чемпионилик унвонини 2003-2004 йилги мавсумда, “мағлубиятсиз мавсум” деб ном олган тарихий йилда қўлга киритган эди. Ҳозирда Микель Артета шогирдлари ўша натижани такрорлаш учун ҳаракат қилмоқда.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025