Сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолати камайгани сабаби айтилди

Жамият

image

Карантин зонасидаги назоратни кучайтирилиши коронавирусга чалинганлар сонининг камайишига олиб келган. Бу ҳақда Давлат Бош санитария шифокори Баҳром Алматов маълум қилди.

“Кетма-кет икки кун коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сонининг камайиши — карантин зонасидаги одамларни алоҳидалаганимиз билан боғлиқ.

Карантин зонасида битта контейнерга фақат 4 нафар одам жойлаштириляпти ва ташқаридан ҳеч ким кириб-чиқмаслиги таъминланяпти. Шу боис карантин зонада ушбу касалликни юқтириб олиш ҳолати кескин камайди“, дейди Баҳром Алматов.

Маълумотларга кўра, сўнгги икки кун ичида Ўзбекистонда 78 та касалликка чалиниш ҳолати қайд этилган. 2 кун аввал, 15 апрель куни эса бир суткада 137 нафар бемор аниқланган эди.

Баҳром Алматовнинг таъкидлашича, бу билан хотиржамликка берилиб бўлмайди. Чунки карантин зонасидан ташқарида ҳам янги ҳолатлар аниқланиши мумкин.

“Бироқ бу вазият бутунлай яхшиланди деган хулоса келиб чиқиши учун асос эмас. Карантин зонасидан ташқарида ҳам ушбу вирус ташиш ҳолатлари бўлиши мумкин ва барчасини назорат остида ушлаш учун карантин режимига қатъий амал қилишимиз лозим“ дейди Алматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 140 нафари даволанган, 4 нафари вафот этганМавжуд беморлар сони 1246 кишини ташкил қилмоқда

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

505

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг