Сўнгги чора: Исроилда яна карантин жорий қилинди

Олам 3514
image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилда икки ҳафталик карантин ўрнатилганини эълон қилди. Бу ҳақда "The Times of Israel" хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Исроил Ҳукумати ушбу ташаббусни коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли маъқуллаган. 

Қайд этилишича, ушбу чора эртага, 7 январдан бошлаб кучга киради. 

Нетаньяху, шунингдек, эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабабли дунёни жиддий оқибатлар кутаётганидан огоҳлантирган. 

“Биз Британия мутацияси туфайли юқори тезликда тарқалаётган глобал пандемия ҳолатидамиз”, деб таъкидлаган у.

Аввалроқ, биринчи марта Буюк Британияда аниқланган COVID-19 коронавирусининг янги тури ҳозирги кунга қадар 41 та мамлакат ва ҳудудларда топилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Исроилда коронавирусга чалинганлар сони 448 мингдан ошган. 3 минг 445 нафар бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 2.9
t
×