“Британиялик” коронавирус жами 41 та давлатда аниқланди

Олам 5435
image

Биринчи марта Буюк Британияда аниқланган COVID-19 коронавирусининг янги тури ҳозирги кунга қадар 41 та мамлакат ва ҳудудларда топилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳафталик эпидемиологик ахборот бюллетенида маълум қилди.

“5 январь ҳолатига кўра, дастлаб Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг VOC-202012/01 варианти ЖССТнинг олтита минтақасининг бештасида жойлашган яна 40 та давлатда кам сонли ҳолатларда аниқланди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди

Вируснинг янги версияси яна бир қанча мамлакатларда, жумладан Дания, Италия, Нидерландия ва Австралияда топилган. Декабрь ойида Нигерия, Сингапур, Словакия ва Жанубий Африкада коронавируснинг янги мутациялари қайд этилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 209
Рейтинг: 3
t
×