Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши мураббийи аниқланди

Спорт 4428
image

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) сўнгги ўн йилликнинг энг яхши мураббийини аниқлади.

Рейтингда биринчи ўринни “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне эгаллаган. Иккинчи ўринда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола турибди. Кучли учликни “Ливерпуль”нинг германиялик мутахассиси Юрген Клопп якунлаган. Кучли бешликка “Тоттенхем” бош мураббийи Жозе Моуриньо ва “Ювентус”нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри киритилган.

IFFHS талқинига кўра, ўн йилликнинг ТОП-10 мураббийи:

1.  Диего Симеоне.
2.  Хосеп Гвардиола.
3.  Юрген Клопп.
4.  Жозе Моуриньо.
5.  Массимилиано Аллегри.
6.  Унаи Эмери.
7.  Зинедин Зидан.
8.  Карло Анчелотти.
9.  Маурисио Почеттино.
10.  Марсело Галлардо.

Аввалроқ, Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) томонидан охирги ўн йилликдаги энг яхши плеймейкер деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3
Теглар
t
×