Сунак сайловда мағлуб бўлди
Олам
−
05 Июль
13697Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак миллий сайловлардаги мағлубиятини тан олиб, мухолифатдаги Лейбористлар партияси ғалаба қозонганини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Лейбористлар партияси бу умумий сайловда ғалаба қозонди ва мен Сер Кир Стармерни ғалабаси билан табриклаш учун қўнғироқ қилдим. Бугун ҳокимият тинч ва осойишта, ҳар томондан хайрихоҳлик билан алмашади. Бу барчамизда мамлакатимиз барқарорлиги ва келажагига ишонч бағишлаши керак”, дейди Сунак Англия шимолидаги парламент ўрнини қўлга киритганидан кейин.
Овозларни санаб чиқишнинг оралиқ натижаларига кўра, мухолифат партияси янги ҳукуматни шакллантириш учун зарур бўлган кўпчиликни олган ҳолда 650 ўринли Жамоатлар палатасида 326 ўринни кафолатлади.
2010 йилдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган Консервативлар партияси ҳали ҳам бор-йўғи 71 ўринга эга. Сайлов бюллетенларини санаш давом этмоқда. Бироқ Кир Стармер қўл остида лейбористларга етиб олишнинг иложи йўқ.
Бугун, 5 июль куни эрталаб ғолиб партия раҳбари қирол Чарлз III томонидан қабул қилинади. Тингловчилар олдида Стармерга олий ҳазратларининг янги ҳукуматини шакллантириш вазифаси юкланади. Шундан сўнг у Даунинг-стритдаги қароргоҳига боради ва янги Бош вазир сифатида халққа мурожаат қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь