Сунъий интеллект “Челси” ҳомийсига айланди

Спорт

image

Сунъий интеллектга ихтисослашган IFS компанияси мавсум охиригача “Челси” клубининг асосий ҳомийсига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Биз IFS билан ҳамкорлик қилаётганимиздан ва клубни янада юқори чўққиларга олиб чиқиш учун уларнинг илғор СИ ечимларидан фойдаланаётганимиздан фахрланамиз. Ушбу ҳамкорлик бизнинг етакчиликка содиқлигимизни, замонавий технологиялардан фойдаланишимизни ва майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам фаолиятимизни такомиллаштиришга интилаётганимизни намойиш этади”, дейди “Челси” раиси Жайсон Ганнон.

IFS ва “Челси” ўртасидаги келишувга кўра, компания логотипи шартнома имзоланган пайтдан бошлаб эркаклар ва аёллар жамоалари футболкаларида акс этади. Бу дегани, бош мураббий Лиам Росеньор жамоаси бугун, 21 февраль куни Англия Премьер-лигаси доирасида “Бёрнли”га қарши учрашувда янги либосда майдонга тушади. 

“Челси” мазкур битимни “кўп йиллик глобал ҳамкорлик” деб таърифлади, бироқ IFS жорий мавсумдан кейин ҳам асосий футболка ҳомийси бўлиб қолиши борасида аниқ маълумот берилмаган. Молиявий тафсилотлар ошкор этилмаган.

Клуб баёнотига кўра, IFS саноат сунъий интеллект дастурий таъминоти бўйича дунёдаги етакчи етказиб берувчилардан бири бўлиб, глобал миқёсдаги йирик ташкилотлар учун саноат таҳлили ва рақамли ечимлар тақдим этади.

СИга йўналтирилган ушбу ҳамкорлик “Three” билан шартнома якунланганидан 2,5 йил ўтиб амалга оширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” Сунъий интеллект ҳомий IFS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг