Сульшер: “Погба МЮдан кетмайди”

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга фикр билдирди.   

“Поль “Манчестер Юнайтед”да бахтли ва яхши ўйнаяпти. Терма жамоалар танаффуси пайтида “Реал” ҳақидаги миш-мишларни эшитдим. Футболчилар ОАВ учун очиқлиги - муаммо. Погбага савол беришди ва у ҳамма “Реал”да ўйнашни хоҳлашини айтиб, умумий қилиб жавоб берди. Аммо ўзи ҳақида гапиргани йўқ, чунки у МЮда ўзини яхши ҳис қилмоқда”, дейди Сульшер.

Олдинроқ, “Реал” 26 ёшли хавбек учун 145 млн. евро тўлаши мумкинлиги эълон қилинган эди. Жорий мавсум Погба АПЛнинг 28та учрашувида майдонга тушиб, 11та гол урди ва 9та голли пас берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Поль Погба

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг