Судандаги ҳаво ҳужуми оқибатида 17 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Олам

image

Суданда мамлакат армияси ҳамда ҳарбийлаштирилган Тезкор қўллаб-қувватлов кучлари ўртасида ҳокимият учун кураш давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Уч ойдан бери тўхтамаётган тўқнашувлар доирасида бугун, 17 июнь куни пойтахт Хартумда қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида 17 киши, жумладан, беш нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Қайд этилишича, ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган ҳамда шаҳарнинг катта қисми вайрон қилинган. 

Ҳозирги пайтда мамлакат армияси пойтахт Хартум ҳамда қўшни вилоятлар Омдурман ва Баҳрида ҳаво ҳужуми устунлигига эга. Тезкор қўллаб-қувватлов гуруҳи эса асосан аҳоли турар жойларида ўрнашиб олган. Кеча ва бугун армия томонидан ҳаво ҳужумлари кучайтирилиб, бир нечта аҳоли пунктларига зарба берилди. Бугун Судан армияси олий генерали Яссир Ал-Атта аҳолига мурожаат қилиб, одамларни Тезкор қўллаб-қувватлов кучлари эгаллаб олган уйлардан узоқроқ туришга чақирганди. 

“Чунки биз уларга истаган томондан ҳужум қилишимиз мумкин. Улар билан бизнинг ўртамизда ўқ бор”, дейди у. 

Маълумотларга кўра, бугунги ҳужум оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, 25 та уй вайронага айланган. Зарба шаҳарнинг асосан камбағал аҳоли зич бўлиб яшайдиган қисмига берилган. Бу ҳудуддаги одамларнинг аксарияти уйларидан чиқиб кетиш учун моддий имкониятга эга бўлмаган. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда уруш оқибатида 2,2 миллион аҳоли яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Суданда апрель ойининг охирига бориб тўқнашувларда ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 420 нафарга етганди. Бундан 190 нафарини болалар ташкил этиб, яна 1700 нафари яраланган эди. Кўплаб давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўз фуқароларини ушбу мамлакатдан эвакуация қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Судан ҳаво ҳужуми тинч аҳоли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made