Суданда самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
25 Июль 2023
2793Суданнинг Порт-Судан шаҳрида самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al-Hadath” телеканали ҳарбий манбаларига таяниб хабар берди.
“Антонов фуқаролик самолёти бугун кечқурун Порт-Суданда парвоз пайтида ҳалокатга учради”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, самолётнинг техник носозлик билан ҳавога кўтарилиши туфайли ҳалокат содир бўлган.
“Al-Hadath”нинг хабар беришича, ҳалок бўлган 11 кишидан тўрт нафари ҳарбий бўлган. Шунингдек, самолёт бортида бўлган бола тирик қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cessna самолёти Польша марказида одамлар билан тўла ангарга қулаб тушганди. Оқибатда беш киши ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15