Польшада самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
18 Июль 2023
5803Cessna самолёти Польша марказида одамлар билан тўла ангарга қулаб тушди. Оқибатда беш киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизмати хабар берди.
Ҳодиса Варшавадан 40 км узоқликда, Хрцинно қишлоғида содир бўлган.
Польша матбуот агентлигига кўра, парашютчиларни ҳавога кўтариш учун фойдаланилган самолёт оғир об-ҳаво шароитидаги қўниш вақтида қулаган.
Қутқарувчиларнинг билдиришича, самолёт учувчиси ва яна тўрт киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган.
Воқеа жойида қутқарув вертолётлари ишламоқда.
“Бўрон яқинлашаётганини билган ҳар бир киши хавфсиз жойдан бошпана излаши аниқ. Афсуски, бу ангар кутилганидек бўлиб чиқмади”, дейди Польша ўт ўчириш хизмати матбуот котиби Моника Новаковска-Бринда.
Самолётда учта учувчи бўлган. Воқеа оқибатида ҳалок бўлган учувчидан ташқари иккинчи учувчи ҳам жароҳат олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь